Марказий банк йил якуни бўйича инфляция прогнозини оширди

Марказий банк асосий ставка бўйича матбуот хабарида умумий инфляция прогнозини қайта кўриб чиққанини маълум қилди.
Янгиланган прогнозларга кўра, 2026 йил якунида умумий инфляция даражаси 7 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда. Аввалги прогнозда бу кўрсаткич 6,5 фоиз эди.
Регулятор прогнознинг оширилишини юқори ички талаб, энергия ресурслари нархлари билан боғлиқ ташқи хатарлар ҳамда тартибга солинадиган айрим нархларнинг режалаштирилган оширилиши билан изоҳлади.
Ушбу хабар илк бор Bankir Telegram каналида эълон қилинган.Telegram’да очиш →
Яна ўқинг



