Асосий мазмунга ўтиш
…
BANKIR
ДолзарбДоллар курсиБанкларФинтехИқтисодиётБизнесКредит калькулятори
ФинтехМуҳим

Комиссиясиз ўтказмалар: Қайси иловаларда бепул лимит катта?

1 дақиқа 22K
Улашиш
Комиссиясиз ўтказмалар: Қайси иловаларда бепул лимит катта?

Айни пайтда аксарият банклар ва тўлов иловаларида картадан картага ўтказмалар учун комиссия 0,5-1 фоизни ташкил қилмоқда. Аммо мижозларни жалб қилиш учун кўплаб иловаларда ойига маълум бепул лимит таклифлари мавжуд.

Иловалар бўйича ойлик бепул лимитлар:

— Alliance Pay иловаси — 10 млн сўмгача;
— “Анорбанк” иловаси — 6 млн сўмгача;
— “Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Миллий банк”нинг Миллий иловаси — 3 млн сўмгача;
— SelloPay иловаси — 3 млн сўмгача;
— Alif иловаси — 1 млн сўмгача.

Шу тариқа бу иловалар орқали умумий 43 млн сўмни исталган картадан исталган картага фоизсиз ўтказиш мумкин.

Uzum Bank Uzum картаси орқали ойига 100 млн сўмгача бепул ўтказма имконини беради. Аммо бу шартлар акцияларга боғлиқ бўлиши мумкин.

Деярли барча банкларда Humo’дан Humo'га ўтказмалар бепул ҳисобланади. Шахсий банк карталарингиз ўртасидаги ўтказмалар ҳам кўпинча фоизсиз амалга ошади.

Ушбу хабар илк бор Bankir Telegram каналида эълон қилинган.Telegram’да очиш →

Яна ўқинг

Мавзуга оид