Банкларда салкам 2 трлн сўмлик операциялар фирибгарлик хавфи сабабли чекланди

Ўзбекистонда банк мижозларининг пулларини рақамли фирибгарликдан ҳимоя қилиш мақсадида антифрод тизими жорий этилган.
Мазкур тизим банк операцияларини хавф даражаси бўйича таҳлил қилади ва фирибгарлик хавфи юқори деб баҳоланган операцияларни чеклайди.
Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йил октябрь ойида банкларда ушбу тизим орқали 3 млн 860 мингга яқин юқори хавфли ҳолат аниқланган.
Мазкур операциялар доирасида жами 1 трлн 687 млрд сўм маблағнинг чиқиб кетиши чекланган.
Чекланган маблағлар миқдори бўйича Orient Finans Bank биринчи ўринда қайд этилган — 636 млрд сўм.
Ушбу хабар илк бор Bankir Telegram каналида эълон қилинган.Telegram’да очиш →
Яна ўқинг



