Банкларнинг антивирус тизими октябрь ойида қандай натижа кўрсатди?

Ўзбекистонда банк мижозларини кибержиноятлардан ҳимоя қилиш мақсадида антивирус тизими жорий этилган.
Мазкур тизим мижозларнинг телефони ёки бошқа қурилмаларидаги зарарли дастурларни аниқлайди.
Масалан, телефонга банк иловаси орқали маълумотларни ўғирлаши мумкин бўлган вирус тушган бўлса, тизим уни аниқлаб, қурилмани тозалаши ёки банк иловасидан фойдаланишни чеклаши мумкин.
Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йил октябрь ойида антивирус тизими орқали 257 мингта қурилма зарарли дастурлардан тозаланган.
Шунингдек, 220 минг 316 нафар фойдаланувчининг банк иловаларидан фойдаланиши чекланган.
Қурилмаларни тозалаш бўйича Халқ Банки (80 мингта), фойдаланишни чеклаш бўйича эса Hamkorbank (70 мингта) биринчи ўринда қайд этилган.
Яна ўқинг



