Ўзбекистон халқаро захираларида олтиннинг физик ҳажми рекорд даражага етди

Кетма-кет иккинчи ой олтин нархининг тушиб бораётганига қарамай, Ўзбекистон халқаро захираларида олтиннинг физик ҳажми ортмоқда.
Октябрь ойида захирадаги олтиннинг физик ҳажми 7,33 тоннага кўпайиб, 1 ноябрь ҳолатига кўра 453,5 тоннага етган. Бу янги рекорд ҳисобланади.
Умумий захирадаги олтиннинг улуши ҳам 91 фоизга етиб, бу борада ҳам рекорд қайд этилган.
Маълумот учун, 1 ноябрь ҳолатига мамлакатнинг халқаро захиралари 63 млрд 625 млн долларни ташкил этмоқда. Шундан 58 млрд доллари олтин ҳиссасига тўғри келади.
Ушбу хабар илк бор Bankir Telegram каналида эълон қилинган.Telegram’да очиш →
Яна ўқинг



