Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми йил бошидан бери энг паст даражага тушди

Жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 3 млрд долларга камайиб, 1 ноябрь ҳолатига 63 млрд 625 млн долларни ташкил этди. Бу йил бошидан бери кузатилган энг паст кўрсаткичдир.
Ой давомида захираларнинг валюта қисми 921 млн долларга, олтин қисми эса 2 млрд доллардан кўпроққа камайган. Пасайишга олтин нархининг арзонлашгани асосий сабаб бўлган.
Марказий банк маълумотларига кўра, олтин нархи ой давомида бир трой унцияси учун 4189 доллардан 3981 долларгача пасайган. Бунинг захиралар камайишига салбий таъсири 3 млрд долларни ташкил этган.
Ушбу хабар илк бор Bankir Telegram каналида эълон қилинган.Telegram’да очиш →
Яна ўқинг



