Асосий ставкани пасайтириш масаласи ҳам муҳокама қилинган

Марказий банк бошқаруви йиғилишида асосий ставкани 14 фоиздан 13,5 фоизга тушириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Бу ҳақда Марказий банк раисининг ўринбосари Нодирбек Очилов матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, инфляцион кутилмалар, базавий инфляция ва валюта бозорида ижобий тенденциялар шакллана бошлагани ставкани пасайтириш учун айрим асосларни юзага келтирмоқда.
Бироқ ушбу тенденциялар бўйича ишонч янада кучайса, масала кейинги йиғилишлар кун тартибига киритилиши мумкин.
Ҳозирча 14 фоизлик асосий ставка мавжуд инфляцион хатарларни ҳисобга олган ҳолда етарли деб баҳоланган.
Ушбу хабар илк бор Bankir Telegram каналида эълон қилинган.Telegram’да очиш →
Яна ўқинг



