Октябрь ойида йиллик инфляция 6,5 фоизни ташкил этди

Миллий статистика қўмитаси октябрь ойи якунлари бўйича нархлар ўзгаришини маълум қилди.
Қўмита кузатувларига кўра, ушбу ойда товар ва хизматлар нархи ўртача 0,6 фоизга қимматлаган. Бу ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичга тенг.
Йиллик инфляция эса 6,5 фоизни ташкил этиб, май ойидан кейинги ойларда кузатилган энг юқори кўрсаткични қайд этди.
Таққослаш учун, ўтган йилнинг октябрь ойида йиллик инфляция даражаси 7,8 фоизга тенг бўлганди.
Октябрь ойида нархлар ошишига энг кўп озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар таъсир кўрсатган.
Ушбу ойда нархлар энг кўп Тошкент шаҳрида ошиб, ойлик инфляция 0,9 фоизни ташкил этган.
Ушбу хабар илк бор Bankir Telegram каналида эълон қилинган.Telegram’да очиш →
Яна ўқинг



