Асосий мазмунга ўтиш
…
BANKIR
ДолзарбДоллар курсиБанкларФинтехИқтисодиётБизнесКредит калькулятори

Ўзбекистон автомобиль бозорининг фаоллиги бироз пасайди

1 дақиқа 16.1K
Улашиш
Ўзбекистон автомобиль бозорининг фаоллиги бироз пасайди

Жорий йилнинг октябрь ойида автомобиль олди-сотдисига оид 16 минг 738 та битим расмийлаштирилди.

Солиштириш учун, сентябрь ойида бу кўрсаткич 17 948 тани ташкил этганди.

Бу бир ойда битимлар сони 1 минг 210 тага камайганини кўрсатади.

Эскроу тизими жорий этилганидан буён битимлар сони ойлар кесимида қуйидагича ўзгарган:

🔵 Апрель — 18 960 та
🔵 Май — 16 584 та
🔵 Июнь — 19 241 та
🔵 Июль — 18 306 та
🔵 Август — 17 807 та
🔵 Сентябрь — 17 948 та
🔵 Октябрь — 16 738 та

Бундан кўринадики, тизим йўлга қўйилгач, июнь ойида энг юқори натижа қайд этилган. Ундан кейинги даврда эса асосан пасайиш кузатилган.

Ушбу хабар илк бор Bankir Telegram каналида эълон қилинган.Telegram’да очиш →

Яна ўқинг

Мавзуга оид