Асосий мазмунга ўтиш
…
BANKIR
ДолзарбДоллар курсиФинтехБанкларИқтисодиётБизнесКредит калькулятори

Қашқадарёда йил бошидан бери 400 млрд сўмлик тендерларда қонунбузилишлар аниқланди

1 дақиқа 3.7K
Улашиш
Қашқадарёда йил бошидан бери 400 млрд сўмлик тендерларда қонунбузилишлар аниқланди

Рақобат қўмитаси Қашқадарё вилоятида давлат харидлари бўйича ўтказилган тендерларни ўрганиб, аниқланган қонунбузарликлар юзасидан маълумот берди.

2026 йил бошидан буён вилоятда умумий қиймати 408 млрд сўмлик 781 та тендерда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. 2024–2026 йилларда бу бўйича 2 440 та ҳолат қайд этилган.

Қоидабузарликлар асосан тендер шартлари орқали рақобатни чеклаш, ўзаро боғлиқ компанияларнинг иштирок этиши ҳамда таклифларни нотўғри баҳолаш билан боғлиқ.

Ушбу хабар илк бор Bankir Telegram каналида эълон қилинган.Telegram’да очиш →

Яна ўқинг

Мавзуга оид