Асосий мазмунга ўтиш
…
BANKIR
ДолзарбДоллар курсиБанкларФинтехИқтисодиётБизнесКредит калькулятори

UzAuto Motors раҳбариятини олти киши тарк этди

1 дақиқа 17.3K
Улашиш
UzAuto Motors раҳбариятини олти киши тарк этди

12 ноябр куни UzAuto Motors акциядорлари навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказиб, кузатув кенгаши таркибини янгилади.

Кенгашнинг амалдаги барча аъзолари ваколатлари муддатидан олдин тугатилиб, тўққиз кишидан иборат янги таркиб сайланди.

Янгиланган таркибга UzAuto Motors тизимидаги компаниялар билан боғлиқ икки нафар вакил қайта сайланган.

Улар — UzAuto PV бош директори маслаҳатчиси Илҳомжон Тагаев ҳамда UzAuto Motors Powertrain бош директори Саидазим Гулямовдир.

Аввалги таркибдан Баҳром Ахунов, Нозимжон Набиев, Қудратжон Баймирзаев, Роберт Валтер Гайст, Шариқ Вали Хон ва Филип Кемерон Жонстон чиқарилган.

Янги сайланган аъзолардан Сержио Роча ҳамда Вламир Жиардини General Motors компаниясида саккиз йил давомида турли лавозимларда фаолият юритган.

Шунингдек, янги таркибга Бекзод Юсупов, Андрей Дикан, Саиджон Қодиров, Сержио Роча, Вламир Жиардини ҳамда Уильям Бертанги кенгаш аъзолигига киритилди.

Ушбу хабар илк бор Bankir Telegram каналида эълон қилинган.Telegram’да очиш →

Яна ўқинг

Мавзуга оид