Асосий мазмунга ўтиш
…
BANKIR
ДолзарбДоллар курсиБанкларФинтехИқтисодиётБизнесКредит калькулятори

Сирдарёда йил бошидан бери қарийб 1 трлн сўмлик тендерларда қонунбузилишлар аниқланди

1 дақиқа 11.7K
Улашиш
Сирдарёда йил бошидан бери қарийб 1 трлн сўмлик тендерларда қонунбузилишлар аниқланди

Рақобат қўмитаси Сирдарё вилоятида сўнгги уч йилда ўтказилган давлат харидларини ўрганиб чиқди.

Жорий йилнинг ўтган даврида бошланғич қиймати 942 млрд сўмлик 510 та тендерда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Қонунбузилишлар айрим иштирокчиларга имтиёзлар бериш, аффилланганлик ҳамда таклифларни нотўғри баҳолаш билан боғлиқ.

Сўнгги уч йилда жами 1 745 та қонунбузилиш ҳолати қайд этилган.

Улар юзасидан 50 дан ортиқ мансабдор шахсга маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судга юборилган.

Ушбу хабар илк бор Bankir Telegram каналида эълон қилинган.Telegram’да очиш →

Яна ўқинг

Мавзуга оид