Тадбиркорлик ривожланмоқда: банк хизматлари бу суръатга мослашяптими?
TBC Uzbekistan экотизимига олти йил тўлди. Бу даврда рақамли банк хизматлари жисмоний шахслар орасида кенг оммалашди. Энди экотизим кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун ҳам хизматларини ривожлантирмоқда. Бу йўналишдаги асосий ечимлардан бири – TBC Biznes.
Ўзбекистонда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларнинг 85 фоизини кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этади. Демак, тадбиркорлар учун кундалик банк юмушларини енгиллаштирадиган рақамли хизматларга эҳтиёж катта.
TBC Biznes иловаси орқали тадбиркорлар ҳисобварақ очиши, етказиб берувчиларга пул ўтказиши, солиқларни тўлаши ва бошқа ҳисоб-китобларни амалга ошириши мумкин. Бунинг учун банкка бориш шарт эмас, барча жараёнлар илова орқали бажарилади.
Ягона QR-код орқали савдо нуқтаси ёки офисда мижозлардан тўлов қабул қилиш ҳам мумкин. Бундай ечимлар тадбиркорнинг вақтини тежайди ва бизнесни бошқаришни осонлаштиради.
Кичик ва ўрта бизнес ўсган сари унга мос банк хизматларига бўлган талаб ҳам ортиб боради. Шу жиҳатдан, рақамли ечимларни ривожлантириш банклар учун муҳим вазифалардан бири бўлиб қолади.
TBC Uzbekistan жамоасини юбилей билан табриклаймиз. Банкка рақамли хизматларини янада ривожлантириб, тадбиркорлар учун қулай ечимлар яратишда муваффақият тилаймиз.
Яна ўқинг



