Акмал Мансуров Apex Bank бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди

Тегишли қарор 12 ноябрь куни банкнинг Кузатув кенгаши йиғилишида қабул қилинган.
Акмал Шуҳратович Мансуров 1982 йилда туғилган бўлиб, банк тизимида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга.
Тизимда меҳнат фаолиятини 2003 йилда Ўзсаноатқурилишбанкда бошлаб, 2018 йилгача ушбу банкнинг турли лавозимларида ишлаган.
2024 йилнинг февраль ойида Asia Alliance Bank бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланган ва 2026 йилнинг январь ойида ушбу лавозимдан озод этилган.
Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрь куни Apex Bank бошқарувини Ольга Нуманова ҳамда Шароф Икромов тарк этганди.
Нуманова банкда бошқарув раиси вазифасини бажарувчи, Икромов эса бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
Яна ўқинг


Банклар ортиқча ундирган фоиз ва жарималарни қайтариб беради
