Марказий банк октябрь ойида 6 та банкни жаримага тортди

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси октябрь ойидаги фаолияти бўйича ҳисоботини эълон қилди.
Қўмита ой давомида 6 марта йиғилиш ўтказиб, жами 43 та масалани кўриб чиққан ва улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилган.
Ушбу ойда 6 та банк ва 2 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима чоралари қўлланилган.
Бунга белгиланган талаблар бузилгани ва текширувларда қонунбузарликлар аниқлангани сабаб бўлган.
Яна 1 та банк ва 1 та микромолия ташкилоти чора ҳамда санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилган.
Ушбу хабар илк бор Bankir Telegram каналида эълон қилинган.Telegram’да очиш →
Яна ўқинг



BANKIR
Банклар ортиқча ундирган фоиз ва жарималарни қайтариб беради