Жаҳон банки Самарқанд вилоятидаги тиббий ёрдам хизматини яхшилашга 100 млн доллар ажратади

Жаҳон банки Самарқанд вилоятида бирламчи тиббий ёрдам сифатини оширишга 100 млн доллар имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади.
Маблағлар 400 дан ортиқ оилавий поликлиникани модернизация қилиш, тиббиёт ходимларини ўқитиш ва рақамли соғлиқни сақлаш тизимини кенгайтиришга йўналтирилади.
Лойиҳа доирасида 6 400 нафардан ортиқ тиббиёт ходимини, жумладан, 1 250 нафар шифокор ва 5 000 нафар ҳамширани ўқитиш ҳамда сертификатлаш режалаштирилган.
Шунингдек, вилоятдаги 330 минг нафар катта ёшли аҳолини юрак-қон томир касалликлари хавфи бўйича скринингдан ўтказиш кўзда тутилган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 525 млн долларни ташкил этиб, 2028 йилнинг декабрь ойигача давом этади.
Маблағнинг 100 млн доллари Жаҳон банки кредити, қолган қисми эса Ўзбекистон ҳукумати ҳисобидан қопланади.
Яна ўқинг


Банклар ортиқча ундирган фоиз ва жарималарни қайтариб беради
