Асосий мазмунга ўтиш
…
BANKIR
ДолзарбДоллар курсиБанкларФинтехИқтисодиётБизнесКредит калькулятори

Асакабанкка янги бошқарув раиси тайинланди

1 дақиқа 16K
Улашиш
Асакабанкка янги бошқарув раиси тайинланди

Асакабанк бошқарув раиси лавозимига Ираклий Давидович Элашвили тасдиқланди.

Бироқ унинг номзоди Марказий банк томонидан кўриб чиқилгани ёки маъқуллангани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Банк матбуот хизматининг хабар беришича, грузиялик мутахассис молия-банк соҳасида 20 йилдан ортиқ халқаро тажрибага эга.

У 2024 йил декабридан 2026 йил сентябригача Ипотека банк бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаган, унгача эса Ҳамкорбанк кузатув кенгаши аъзоси бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Қудратилла Тўлаганов 2023 йил февралидан 2026 йил 13 февралигача Асакабанк бошқарув раиси лавозимида фаолият юритган.

Шу куни у Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳокими этиб тайинлангач, банк раҳбари лавозими бўш қолган эди.

Ушбу хабар илк бор Bankir Telegram каналида эълон қилинган.Telegram’да очиш →

Яна ўқинг

Мавзуга оид