Асосий мазмунга ўтиш
…
BANKIR
ДолзарбДоллар курсиБанкларФинтехИқтисодиётБизнесКредит калькулятори

Энди фуқаролар кредит тарихини кимлар текшириши учун рухсат берганини кузатиши мумкин

1 дақиқа 13K
Улашиш
Энди фуқаролар кредит тарихини кимлар текшириши учун рухсат берганини кузатиши мумкин

КАТМ кредит бюроси «Менинг розиликларим» хизматини тест режимида ишга туширди.

Унинг ёрдамида фуқаролар ўз кредит тарихини текшириш учун қайси банк ёки кредит ташкилотига рухсат берганини кўришлари мумкин.

Шунингдек, берилган розиликларни бошқариш имконияти ҳам мавжуд. Хизмат 15 ноябрдан ишга туширилган.

Унда фақат шу санадан кейин берилган розиликлар акс эттирилади. Тест даврида хизматдан фойдаланиш бепул.

Янги хизматдан КАТМ мобил иловаси ёки унинг сайти орқали фойдаланиш мумкин.

Ушбу хабар илк бор Bankir Telegram каналида эълон қилинган.Telegram’да очиш →

Яна ўқинг

Мавзуга оид