Кредит рекламасида қарзни қайтармаслик хавфлари ҳақида огоҳлантириш талаби жорий этилди

Ўзбекистонда кредит ва микроқарз рекламаларида молиявий хатарлар ҳақида огоҳлантириш бериш мажбурий этиб белгиланмоқда.
Бу ҳақда Реклама тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришларда назарда тутилган. Янги талаб 2027 йил 10 февралдан кучга киради.
Янги тартибга кўра, кредит ва микроқарз рекламаларда қарз мажбуриятларини бажармаслик молиявий хатарларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш бериш мажбурий бўлади.
Бунда огоҳлантириш рекламанинг асосий майдони ёки эфир вақтининг камида 10 фоизини эгаллаши керак.
Ушбу хабар илк бор Bankir Telegram каналида эълон қилинган.Telegram’да очиш →
Яна ўқинг



