Асосий мазмунга ўтиш
…
BANKIR
ДолзарбДоллар курсиБанкларФинтехИқтисодиётБизнесКредит калькулятори

Тўққиз ойда ипотека кредитлари бўйича 1,2 трлн сўм субсидия берилди

1 дақиқа 17.9K
Улашиш
Тўққиз ойда ипотека кредитлари бўйича 1,2 трлн сўм субсидия берилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида ипотека кредитлари бўйича жами 1 трлн 208 млрд сўм субсидия тўланди.

Шундан 800 млрд сўми ипотека кредитлари бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга йўналтирилган.

Қолган 408 млрд сўми (34 фоизи) эса 13 минг 722 нафар фуқарога уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадал тўлови сифатида тўлаб берилган.

Бунда ҳар бир фуқарога ўртача қарийб 30 млн сўмдан субсидия тўғри келади.

Маълумот учун, ушбу тўққиз ойлик даврда 67 минг 598 нафар фуқарога уй-жой хариди учун жами 20,9 трлн сўм ипотека кредити ажратилган.

Бундан кўринадики, бошланғич бадал бўйича субсидия олган фуқаролар сони ипотека кредити олган фуқаролар умумий сонининг қарийб бешдан бир қисмини ташкил этган.

Ушбу хабар илк бор Bankir Telegram каналида эълон қилинган.Telegram’да очиш →

Яна ўқинг

Мавзуга оид