Асосий мазмунга ўтиш
…
BANKIR
ДолзарбДоллар курсиБанкларФинтехИқтисодиётБизнесКредит калькулятори
ФинтехҲамкорлик материали

HUMO Ўзбекистондаги мижозлари учун Apple Pay хизмати ишга туширилганини эълон қилади

1 дақиқа 12.3K
Улашиш
HUMO Ўзбекистондаги мижозлари учун Apple Pay хизмати ишга туширилганини эълон қилади

Ушбу материал реклама ҳуқуқлари асосида эълон қилинган. Таҳририят фикри билан мос келмаслиги мумкин.

HUMO миллий тўлов тизими Ўзбекистондаги мижозлари учун Apple Pay хизматини ишга туширмоқда. Ушбу хизматдан фойдаланиш имкониятини тақдим этган биринчи банк — Octobank бўлди.

Қандай улаш мумкин:

◽️iPhone қурилмангизни iOS 27 ёки ундан юқори версиягача янгиланг.
◽️Apple Wallet иловасини очинг ва «+» белгисини босинг.
◽️Кўрсатмаларга амал қилган ҳолда Octobank томонидан чиқарилган HUMO картасини қўшинг.

Дўконда харид учун тўловни амалга оширишда iPhone’нинг ён тугмасини икки марта босиш, Face ID, Touch ID ёки пароль орқали операцияни тасдиқлаш ва қурилмани тўлов терминалига яқинлаштириш кифоя. Apple Pay хизматидан iPhone, iPad ва Mac қурилмалари орқали онлайн харидлар учун ҳам фойдаланиш мумкин.

Бунда банк картасининг ҳақиқий рақами сотувчига узатилмайди — унинг ўрнига махсус рақамли идентификатордан фойдаланилади.
Хизматни Apple Wallet иловаси орқали улаш мумкин.

Батафсил

Ушбу хабар илк бор Bankir Telegram каналида эълон қилинган.Telegram’да очиш →

Яна ўқинг

Мавзуга оид