Асосий мазмунга ўтиш
…
BANKIR
ДолзарбДоллар курсиБанкларФинтехИқтисодиётБизнесКредит калькулятори

Марказий банк банкоматда пул берилмаган ҳолатларни холис текширишни талаб қилди

1 дақиқа 16.1K
Улашиш
Марказий банк банкоматда пул берилмаган ҳолатларни холис текширишни талаб қилди

Марказий банк 30 октябрь куни тижорат банклари ва тўлов ташкилотларига банкоматда пул ечилган, аммо мижозга нақд пул берилмаган ҳолатларни кўриб чиқиш бўйича хат юборди.

Хатда айтилишича, операция тизимда «муваффақиятли» деб қайд этилгани мижозга ҳақиқатда пул берилганини англатмайди.

Бундай ҳолатлар электрон журналлар, техник маълумотлар, банкоматдаги пул қолдиғи ва видеоёзувлар асосида холис текширилиши керак.

Агар пул мижозга берилмагани аниқланса, банк ёки тўлов ташкилоти унинг маблағини қайтариши шарт. Бунда хизмат кўрсатувчининг ўзи йўл қўйган хатолар учун мижоз жавобгар бўлмайди.

Марказий банк талаблар бузилган ҳолатларда банк ва тўлов ташкилотларига нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар қўлланилишини билдирган.

Ушбу хабар илк бор Bankir Telegram каналида эълон қилинган.Telegram’да очиш →

Яна ўқинг

Мавзуга оид