Мартон Ратки Ипотека банк бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди

Ипотека банк акциядорларининг тегишли қарори билан Мартон Ратки уч йил муддатга банк бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди.
У янги лавозимда Стратегия ва молия блокига раҳбарлик қилади. Тайинлов Марказий банк розилиги олингач, расман кучга киради.
Мартон Ратки бунгача 2024 йилнинг апрель ойидан буён ушбу банкнинг Молиявий ҳисобот дирекциясини бошқариб келаётган эди.
У 1996 йилда Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида туғилган.
Венгриянинг Корвинус давлат иқтисодиёт фанлари университетининг бакалавриат (2019) ва магистратура (2022) босқичларини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2018 йилнинг сентябрь ойида OTP Bank (Венгрия) гуруҳида Стратегик режалаштириш бўйича маслаҳатчи сифатида бошлаган.
Кейинчалик гуруҳнинг Албаниядаги банкида молиявий таҳлилчи бўлиб ишлаган. Ундан кейинги меҳнат фаолиятини эса Ипотека банк OTP гуруҳида давом эттирмоқда.
Яна ўқинг



Банклар ортиқча ундирган фоиз ва жарималарни қайтариб беради