Ольга Нуманова Apex Bank бошқарувидан кетди

2025 йилнинг декабрь ойидан буён Apex Bank бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажариб келган Ольга Нуманова лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, банк бошқарув раиси ўринбосари Шароф Икрамовнинг ҳам ваколатлари тугатилган. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилинди.
Порталга жойлаштирилган ахборотга кўра, банк бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажариш амалдаги раис ўринбосари Шерзод Маджитовга (расмда ўнгда) юклатилган.
Маълумот учун, Маджитов 1988 йилда туғилган бўлиб, банк тизимида 17 йилдан ортиқ тажрибага эга.
Меҳнат фаолияти давомида SQB, Asia Alliance Bank ҳамда Микрокредитбанкда турли, жумладан, раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Яна ўқинг



Банклар ортиқча ундирган фоиз ва жарималарни қайтариб беради