Асосий мазмунга ўтиш
…
BANKIR
ДолзарбДоллар курсиБанкларФинтехИқтисодиётБизнесКредит калькулятори

Олтин қуйма нархлари йил бошидан бери энг паст даражага тушди

1 дақиқа 6.5K
Улашиш
Олтин қуйма нархлари йил бошидан бери энг паст даражага тушди

Ўзбекистон Марказий банки 19 ноябрь куни учун ўлчовли олтин қуймалар нархларини эълон қилди.

Унга кўра, 5 граммлик олтин қуймасининг сотув нархи 8 млн 917 минг сўмни ташкил этмоқда.

Бу йил бошидан буён, аниқроғи 9 январдан кейин кузатилган энг паст кўрсаткичдир.

Таққослаш учун, жорий йилнинг 3 март санасида 5 граммлик қуйма нархи 10 млн 864 минг сўмга етиб, рекорд ўрнатилган эди.

Ўшандан бери нархлар 18 фоизга арзонлаган, бироқ ўтган йилнинг 19 ноябридаги нархга нисбатан 10 фоизга юқори бўлиб турибди.

Ушбу хабар илк бор Bankir Telegram каналида эълон қилинган.Telegram’да очиш →

Яна ўқинг

Мавзуга оид