Ўзбекистонда банкоматлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда банкоматларни маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда таъкидланишича, ўтган йили Ўзбекистонга 9 мингта банкомат импорт қилиниб, бунинг учун 50 млн доллардан ортиқ маблағ сарфланган.
Савдо ва кўнгилочар мажмуалар ҳамда янги уй-жой массивлари кўпайиши билан банкоматларга бўлган талаб янада ортиши кутилмоқда.
Шу сабабли уларни маҳаллий шароитда ишлаб чиқариш учун технологиялар ва инвесторларни жалб қилиш имкониятларини ўрганиш топширилди.
Ушбу хабар илк бор Bankir Telegram каналида эълон қилинган.Telegram’да очиш →
Яна ўқинг



BANKIR
Банклар ортиқча ундирган фоиз ва жарималарни қайтариб беради