Ўзбекистонда Market Yandex Go фаолиятини тўхтатмоқда

Yandex Go иловасининг Market бўлими 10 ноябрдан бошлаб буюртмалар қабул қилишни тўхтатади.
Мазкур лойиҳа 2025 йилнинг апрель ойида ишга туширилган бўлиб, бозорда бир ярим йил фаолият юритди.
Маълум қилинишича, 10 ноябргача расмийлаштирилган барча буюртмалар ўз эгаларига етказиб берилади.
Буюртмаларни топшириш пунктлари ва қўллаб-қувватлаш хизмати барча буюртмалар топширилиб, зарур қайтаришлар амалга оширилгунча одатдаги тартибда ишлаши айтилган.
Хабар берилишича, компания эндиликда тезкор етказиб беришга ихтисослашган Дўконлар ва Lavka хизматларини янада ривожлантирмоқчи.
Ушбу хабар илк бор Bankir Telegram каналида эълон қилинган.Telegram’да очиш →
Яна ўқинг



