Асосий мазмунга ўтиш
…
BANKIR
ДолзарбДоллар курсиБанкларФинтехИқтисодиётБизнесКредит калькулятори

Paynet акциядорларига 238 млрд сўмдан ортиқ дивиденд тўлайди

1 дақиқа 15.7K
Улашиш
Paynet акциядорларига 238 млрд сўмдан ортиқ дивиденд тўлайди

Paynet биринчи ярим йилликда олган соф фойдасининг 238 млрд сўмини дивиденд тўлашга йўналтиради.

Тегишли қарор 3 ноябрь куни компания акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қабул қилинган.

Маълумот учун, Paynet ҳозирда тўлов ташкилотлари ичида тушум ва соф фойда жиҳатидан етакчи ҳисобланади.

Paynet жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида 780 млрд сўм соф фойда кўриб, бу борада мавжуд 34 та банкдан 27 тасидан юқори натижа қайд этганди.

III чорак якуни бўйича компаниянинг тақсимланмаган фойдаси 556 млрд сўмни ташкил этмоқда.

Ушбу хабар илк бор Bankir Telegram каналида эълон қилинган.Telegram’да очиш →

Яна ўқинг

Мавзуга оид