SQB акцияларини IPO орқали фонд бозорига чиқариш режалаштирилмоқда

Ўзсаноатқурилишбанк акцияларини 2027–2028 йилларда бирламчи оммавий жойлаштириш (IPO) орқали фонд бозорига чиқариш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.
SQB билан бир қаторда Uzbekistan Airways, Ўзбекистон миллий электр тармоқлари, Ўзбекгидроэнерго ва Ўзбектелеком акцияларини ҳам фонд бозорига чиқариш кўзда тутилган.
Вазирликнинг маълум қилишича, ҳозирда ушбу ташкилотларни трансформация қилиш ва халқаро капитал бозорларига чиқишга тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу хабар илк бор Bankir Telegram каналида эълон қилинган.Telegram’да очиш →
Яна ўқинг



