United Airlines Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйиш имкониятини ўрганмоқда

Американинг United Airlines авиакомпанияси Ўзбекистон ва Қозоғистонга парвозларни йўлга қўйиш истиқболларини ўрганмоқда.
Бу ҳақда авиакомпания бош директори Скотт Кирби маълум қилди. Унинг айтишича, авиакомпания вакиллари жорий йилда ушбу мамлакатларга ташриф буюриб, бозорни ўрганган.
Кирбининг таъкидлашича, ҳозирги шароитда Россия ҳаво ҳудудидан фойдалана олмаслик ушбу режаларни амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда.
Шунга қарамай, компания бу йўналишларнинг келажакдаги истиқболини ўрганиб чиқмоқда.
Скотт Кирбининг сўзларига кўра, компания янги йўналишларни синаб кўришдан чўчимайди. Агар улар кутилган натижани бермаса, ресурслар бошқа йўналишларга йўналтирилади.
Ушбу хабар илк бор Bankir Telegram каналида эълон қилинган.Telegram’да очиш →
Яна ўқинг



