Уй-жой хариди учун тўққиз ойда қарийб 21 трлн сўм ипотека кредити ажратилди

2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида ипотека дастури доирасида 67 минг 598 нафар фуқарога жами 20,9 трлн сўмлик кредит ажратилди.
Бу жорий йил учун белгиланган режанинг 91 фоизини ташкил этади. Кредит олган ҳар бир фуқарога ўртача 309 млн сўмдан маблағ тўғри келган.
Ажратилган кредитлар ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,9 трлн сўмга ёки 39 фоизга ошган.
Уларнинг 12,8 трлн сўми давлат бюджети, 6,1 трлн сўми банклар ва 2 трлн сўми ЎзИҚМК маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган.
Кредитларнинг асосий қисми бирламчи уй-жой бозорига йўналтирилган.
Хусусан, янги қурилган уй-жойларни сотиб олиш учун 15,5 трлн сўм, иккиламчи бозордан харид қилиш учун эса 5,2 трлн сўм кредит ажратилган.
Ушбу хабар илк бор Bankir Telegram каналида эълон қилинган.Telegram’да очиш →
Яна ўқинг



