Асосий мазмунга ўтиш
…
BANKIR
ДолзарбДоллар курсиБанкларФинтехИқтисодиётБизнесКредит калькулятори

Яндекс йил охиригача Тошкентда роботлар орқали етказиб беришни йўлга қўймоқчи

1 дақиқа 18.3K
Улашиш
Яндекс йил охиригача Тошкентда роботлар орқали етказиб беришни йўлга қўймоқчи

Yandex Uzbekistan экотизими жорий йил охиригача Тошкентда Yandex Lavka буюртмаларини роботлар ёрдамида етказиб беришни йўлга қўймоқчи.

Бу ҳақда компания раҳбари Иззат Шукуров маълум қилди.

Йил охиригача етказиб беришни йўлга қўйишга умид қиляпмиз. Ҳозирда етказиб берувчи роботлар зарур синов босқичларидан ўтмоқда — деди у.

Роботлар икки километргача бўлган масофага етказиб беришга мўлжалланган бўлиб, пиёдалар тезлигида ҳаракатланади.

Улар йўлдаги тўсиқларни мустақил равишда аниқлаб, айланиб ўта олади. Ностандарт вазиятларда эса масофавий оператор ёрдамига мурожаат қилади.

Компания тажриба лойиҳаси натижаларига қараб, роботлар орқали етказиб бериш хизматини бошқа сервисларга ҳам жорий этишни режалаштирмоқда.

Ушбу хабар илк бор Bankir Telegram каналида эълон қилинган.Telegram’да очиш →

Яна ўқинг

Мавзуга оид