Янги Банкнинг бош офиси 111 млрд сўмга сотилди

Жорий йилнинг январь ойида лицензияси бекор қилинган Янги Банкнинг Тошкент шаҳридаги бош офис биноси 111 млрд сўмга сотилди.
9 ноябрь куни ўтказилган онлайн аукционда Капитал Лойиҳалар Гуруҳи МЧЖ ғолиб деб топилди.
Обект дастлаб 163 млрд сўм бошланғич нархда сотувга чиқарилган эди.
Кейинги савдоларда унинг бошланғич нархи олти марта пасайтирилиб, 106 млрд сўмда сотувга қўйилганди.
Якуний таклиф эса ушбу суммадан қарийб 32 фоизга паст бўлди. Маълумот учун, харидор компания 2026 йил 3 апрелда ташкил этилган.
Унинг таъсисчилари Олмалиқ кон-металлургия комбинати ва Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бўлиб, уларнинг ҳар бири компаниянинг 50 фоиз улушига эгалик қилади.
Эътиборли жиҳати, компаниянинг юридик манзили ҳам сотиб олинган бино жойлашган манзилда (Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 99-уй) рўйхатдан ўтган.
Яна ўқинг



Банклар ортиқча ундирган фоиз ва жарималарни қайтариб беради