Янги уй сотиб олувчилар маблағлари ҳимояси кучайтирилмоқда

10 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилиб, Сенатга юборди.
Янги тартиб харидорлар маблағларини ҳимоя қилиш, бир хонадоннинг бир неча кишига сотилишининг олдини олиш ва қурувчилар фаолиятининг шаффофлигини оширишга қаратилган.
Қонун лойиҳасига кўра, фуқароларнинг хонадон учун тўлаган пуллари қурувчига берилмайди, балки банкларда очиладиган эскроу ҳисобварақларида сақланади.
Пул қурилиш якунланиб, уй фойдаланишга топширилгандан кейингина қурувчига ўтказилади.
Қонун Сенат томонидан маъқулланиб, президент имзолаганидан сўнг белгиланган муддатда кучга киради.
Яна ўқинг



Банклар ортиқча ундирган фоиз ва жарималарни қайтариб беради