Асосий мазмунга ўтиш
…
BANKIR
ДолзарбДоллар курсиБанкларФинтехИқтисодиётБизнесКредит калькулятори

Энди иш ҳақини исталган банк картасига олиш мумкин

1 дақиқа 15.1K
Улашиш
Энди иш ҳақини исталган банк картасига олиш мумкин

Марказий банк иш ҳақи тўловлари бўйича янги имконият яратди.

Эндиликда ходимлар иш ҳақи ва бошқа тўловларни иш берувчининг банкидан қатъи назар, ўзлари танлаган банк картасига олишлари мумкин.

Аввал бунинг учун ходим иш берувчига хизмат кўрсатувчи банкдан алоҳида карта очиши керак эди.

Энди эса ўзининг мавжуд картасидан фойдаланса бўлади. Бунинг учун карта реквизитларини иш берувчининг бухгалтериясига тақдим этиш кифоя.

Ходим кейинчалик бошқа банк картасини танлаши ёки тўлов реквизитларини ўзгартириши ҳам мумкин. Бунда карта ёки электрон ҳамён унинг ўз номига расмийлаштирилган бўлиши лозим.

Дастлабки босқичда бу имконият хусусий сектор ташкилотлари ва уларнинг ходимлари учун амал қилади.

Ушбу хабар илк бор Bankir Telegram каналида эълон қилинган.Telegram’да очиш →

Яна ўқинг

Мавзуга оид