Омонат ставкалари кредит ставкаларидан тезроқ пасаймоқда

Марказий банк маълумотларига кўра, сентябрь ойида сўмдаги кредитларнинг ўртача номинал ставкаси 20,4 фоизни ташкил этган.
Солиштириш учун, ўтган йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 21 фоиз эди. Пасайиш — 0,6 фоиз банд.
Сўмдаги депозитларнинг ўртача ставкаси бу даврда 2,6 фоиз бандга пасайиб, 17,2 фоизни ташкил этган.
Шундай қилиб, йиллик ҳисобда депозит ставкалари кредит ставкаларига қараганда анча тез пасайган.
Ҳозирги кўрсаткичларда сўмдаги кредитлар бўйича ўртача ставка депозитларникидан 3,2 фоиз бандга юқори бўлиб турибди.
Ушбу хабар илк бор Bankir Telegram каналида эълон қилинган.Telegram’да очиш →
Яна ўқинг



