Асосий мазмунга ўтиш
…
BANKIR
ДолзарбДоллар курсиБанкларФинтехИқтисодиётБизнесКредит калькулятори

Сўмдаги омонатларнинг номинал ставкаси пасаймоқда

1 дақиқа 17.1K
Улашиш
Сўмдаги омонатларнинг номинал ставкаси пасаймоқда

Жорий йилнинг сентябрь ойида миллий валютадаги муддатли депозитларнинг ўртача номинал фоиз ставкаси 17,2 фоизни ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 19,3 фоиз эди.

Номинал ставка пасайганига қарамай, иқтисодиётда инфляциянинг барқарорлашгани ҳисобига депозитларнинг реал ставкаси ошган.

Хусусан, аҳолининг сўмдаги депозитлари бўйича реал ставка 8,9 фоизга тенг бўлган. Ўтган йилнинг сентябрида бу кўрсаткич 8,3 фоиз эди.

Маълумот учун, ўтган йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонда йиллик инфляция даражаси 8 фоиз бўлган бўлса, жорий даврда бу 6,4 фоизни ташкил этди.

Аввалроқ, банклар таклиф этаётган сўмдаги энг даромадли омонатлар ҳақида маълумот бергандик.

Ушбу хабар илк бор Bankir Telegram каналида эълон қилинган.Telegram’да очиш →

Яна ўқинг

Мавзуга оид