Асосий мазмунга ўтиш
…
BANKIR
ДолзарбДоллар курсиБанкларФинтехИқтисодиётБизнесКредит калькулятори

Омонатлар ўсишида қайси банклар етакчи?

1 дақиқа 18.1K
Улашиш
Омонатлар ўсишида қайси банклар етакчи?

2026 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон банкларидаги депозитлар ҳажми 83,8 трлн сўмга кўпайиб, 501 трлн сўмдан ошди.

Bankers.uz таҳлилига кўра, энг юқори ўсишни «Агробанк» қайд этди — йил бошидан банкдаги депозитлар 11 трлн сўмга ошган.

Кейинги ўринларда «Ипак йўли банк» (+8,5 трлн) ва «Миллий банк» (+8,4 трлн) жойлашган.

Аҳоли омонатлари ўсишида ҳам «Агробанк» катта фарқ билан етакчилик қилмоқда.

Йил бошидан бери банкда жисмоний шахсларнинг омонатлари 8,6 трлн сўмга кўпайиб, 24,6 трлн сўмга етган.

Таққослаш учун, «Капиталбанк»да ушбу ўсиш 3,9 трлн сўмни, «Миллий банк»да 3,3 трлн сўмни ташкил этган.

1 октябрь ҳолатига аҳоли омонатлари ҳажми бўйича етакчилар:

— Капиталбанк — 30 трлн сўм;

— Агробанк — 24,6 трлн сўм;

— Миллий банк — 20 трлн сўм;

— СҚБ — 12,6 трлн сўм.

Ушбу хабар илк бор Bankir Telegram каналида эълон қилинган.Telegram’да очиш →

Яна ўқинг

Мавзуга оид